Марсело қачон сафга қайтади?

  • 30 октябрь, 2018, 12:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” Мадрид клуби етакчи ҳимоячиси Марсело сон мушакларидан олган жароҳати сабаб камида 2 ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли бразилиялик футболчи Ла Лиганинг ўтган турида “Барселона”га (5:1) қарши баҳсда жароҳат олган эди. Таъкидлаш керакки, у бундан аввалроқ худди шундай жароҳат туфайли 3та учрашувни ўтказиб юборган эди.

Бундан ташқари мушакларидан жароҳат олиб эндигина тикланиш жараёнини бошдан ўтказаётган ҳужумчи Мариано Диасга ҳам тўлиқ соғайиб майдонга қайтиши учун яна 10-15 кун керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!