Марсело "Реал" раҳбариятига қандай шарт қўйди?

  • 19 февраль, 2019, 19:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Марсело жамоа раҳбариятига шарт қўйди. Бу ҳақда Cope.es нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 30 ёшли бразилиялик футболчи ўзининг жамоадаги келажагини муҳокама қилиш учун “қироллик клуби” бошқарув директори Хосе Анхель Санчес билан учрашган. Ушбу суҳбат давомида Марсело ўзининг жамоадаги ҳолатидан норози бўлаётганини билдирган. Шу боис агар вазият мавсум якунигача ўзгармаса, у ёзда жамоадан кетишини айтган.

Маълумот учун, Марсело “Реал” шарафини 2007 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум 24та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Марселога “Ювентус”дан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!