
Марат Бикмаев дисквалификация қилиниши мумкин, чунки...
Учрашув вақтида “Локомотив” жамоаси футболчиси Марат Бикмаев томонидан одоб-аҳлоқ қоидаларига мос келмайдиган хатти-ҳаракат амалга оширилди. Ўйинчи бутун ўзбек футболи жамоатчилиги диққат-марказида турган учрашув вақтида қўли билан хунук ҳаракат кўрсатди ва бу ҳолат ўйинни томоша қилаётган кўпсонли ишқибозлар томонидан салбий қабул қилинди. Мазкур хунук хатти-ҳаракат рақиб жамоа мухлислари томон қаратилган бўлиши ҳам мумкин.
Профессионал футбол лигаси Марат Бикмаев томонидан амалга оширилган ушбу ҳаракатни инобатга олиб қўйди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.
Тез орада Тартиб-интизом қўмитаси ушбу ҳолатни атрофлича ўрганиб чиқади.
Фикрлар