
МЮ туфайли «Барселона» Умтити билан шартномани узайтира олмаяпти
Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоячи Самуэль Умтити билан шартномани узайтириш борасида муаммога учради.
Sport.es хабарига кўра, франциялик футболчи клубдан жуда катта маош сўраган. Бу орада эса унинг молиявий талабларини «Манчестер Юнайтед» бажаришга тайёр турибди.
Илгарироқ, Тhe Times нашри «қизил иблислар»нинг Умтитига қизиқаётганлиги борасида хабар берган эди.
Эслатиб ўтамиз, Умтитининг товон пули 60 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар