Легионерларимиз. Толиповнинг жамоаси ОФК кубогини омадсиз тарзда бошлади

CHERY AUTO

Ҳамюртимиз Темур Толипов фаолият олиб борадиган Қирғизистоннинг "Олой" жамоаси бу босқичда Туркманистоннинг "Аҳал" клуби билан куч синашди. Ош шаҳрида кечган дастлабки учрашувда туркманлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Tecno

Толипов беллашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Энди жавоб баҳси бир ҳафтадан сўнг Туркманистонда ўтади. Ушбу қарама-қаршиликда ғолиб чиққан жамоа эса саралашнинг плей-офф босқичида Тожикистоннинг "Хўжанд" клуби билан куч синашади.

ОФК кубоги. 1-саралаш босқичи

"Олой" (Қирғизистон) - "Аҳал" (Туркманистон) 1:2

Голлар: Элдиёр Сардорбеков (35) - Абду Башимов (20, 39).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!