
Карл-Хайнц Румменигге: "Бавария" қишда фақат битта футболчини сотиб олишни хоҳлаган
Мюнхеннинг "Бавария" клуби президенти Карл-Хайнц Румменигге жамоа сотиб олишни хоҳлаган ягона футболчи кимлигини айтди.
"Челси" футболчиси Каллум Хадсон-Одои биз январда сотиб олишни хоҳлаган ягона футболчи эди. Ушбу футболчининг қобилияти бизни ҳайратлантирмоқда. Бошқа барча хабарлар шунчаки миш-миш холос" – дейди Румменигге.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” Хадсон-Одои учун “аристократлар”га 45,7 млн евро таклиф қилган ва рад жавобини олган эди.
Фикрлар