
Жаҳоннинг энг баланд бўйли футболчиси Англия 6-дивизионида фаолият олиб боради
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, 26 ёшли голкипер жаҳондаги энг баланд бўйли футболчи саналади. Бўйи 210 сантиметрни ташкил этувчи посбон "Далвич Хэмлет" сафига эркин агент мақомида келиб қўшилди.
Маълумот учун, Йоргенсен "Копенгаген" клуби тарбияланувчиси саналади, бироқ асосий жамоа таркибига кира олмайди. 2010-2017 йиллар давомида эса Даниянинг кўплаб жамоаларида тўп тепади. Унинг Англиядаги дастлабки жамоаси "Аккрингтон Стэнли" бўлди. 2017 йилда эса "Уайтхоук" ярим профессионал клубида тўп тепди.
Фикрлар