
Иван Нагаевнинг жамоасида навбатдаги мағлубият
Кеча Қозоғистон Премьер-лигасида 10-тур ўйинлари ниҳоясига етди. Ҳамюртимиз Иван Нагаев фаолият олиб борадиган “Ордабаси” клуби бу тур сафарда “Жетису” билан куч синашди.
Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда чимкентликлар 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Нагаев ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.
10-турдан сўнг турнир жадвали қуйидагича кўриниш олган.
Қозоғистон Премьер-лигаси. 10-тур
“Жетису” – “Ордабаси” 4:2.
Фикрлар