Игуаин А Сериядаги 706 дақиқалик голсиз сериясига барҳам берди

CHERY AUTO

Аввал хабар берганимиздек кеча “Ювентус” А Сериянинг навбатдаги турида “Кьево” меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Эътиборлиси, ўйиндаги голларнинг бирига Гонсало Игуаин муаллифлик қилди ва шу тариқа ўзининг А Сериядаги 706 дақиқалик голсиз сериясига барҳам берди.

Эслатиб ўтиш лозимки, 30 ёшли аргентиналик футболчи сўнгги марта ўтган йилнинг 1 декабрь куни “Наполи”га (1:0) қарши баҳсда гол урган эди.

Маълумот учун, Игуаин жорий мавсум А Серияда жами 21та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!