Галиулин амалдаги чемпион дарвозасини икки бор ишғол қилди ва "Тосно"ни кубок финалига олиб чиқди (видео)

  • 19 апрель, 2018, 09:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аввал хабар берганимиздек  кеча Россия кубоги ярим финалидан ўрин олган “Спартак” ҳамда “Тосно” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Tecno

Ўйиннинг 62-дақиқасида Зе Луиш москваликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, учрашув якунланиши арафасида ҳамюртимиз Вагиз Галиулин  рақиб дарвозасини ишғол этиб, мувозанатни тиклади.

Асосий бўлимларда ғолиб номи аниқланмагач, 15 дақиқадан иборат бўлган икки қўшимча таймларга мурожаат этилди. Бироқ экстра таймларда ҳам кучлар тенг келди ва пенальтилар серияси тепиладиган бўлди.

“Футбол лотореяси”да эса “Тосно” футболчилари 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жумладан, Галиулин ҳам пеналтини аниқ амалгам ошириб, жамоасининг ғалабасига муносиб ҳиссасини қўшди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Энди “Тосно” жамоаси 9 май куни финалда қуйи лига вакили – Курскнинг “Авангард” жамоаси билан тўқнаш келишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!