
Фил Жонснинг ўрнига Англия термасига “Тоттенхэм” футболчиси чақирилди
Лондоннинг “Тоттенхэм Хотспур” клуби ярим ҳимоячиси Гарри Уинкс Англия термасининг ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Словения ҳамда Литва термаларига қарши баҳслар учун терма жамоага чақирилди.
Англия Футбол Ассоцияцияси расмий сайти берган хабарга кўра, Уинкс “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Фил Жонснинг ўрнига чақирилган.
Бундан ташқари, “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Фабиан Дельф ҳам терма жамоа лагерини тарк этган.
Фикрлар