Эриксен учун курашга "Челси" ҳам қўшилди

  • 17 январь, 2019, 16:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби ҳамшаҳари "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен учун курашга қўшилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “аристократлар” 26 ёшли даниялик футбол юлдузи учун курашда “Реал” билан рақобатлашишга тайёр. Таъкидлаш керакки, Эриксеннинг “шпорлар” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган, футболчи эса ушбу келишувни узайтиришни хоҳламаяпти. Шу боис “Тоттенхэм” уни текинга қўйиб юбормаслик учун бирор бир клубга сотиб юборишга мажбур.

Маълумот учун, Эриксен жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ва 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг тахминий трансфер нархи эса 80 млн еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” Эриксен эвазига “Тоттенхэм”га Гарет Бэйлни бермоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!