
Эмерининг кейинги иш жойи аниқ
ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери Италиянинг "Наполи" клубини бошқариши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Манбада келтирилишича, неаполликлар Эмеридан ташқари "Шахтер"ни бошқараётган Паулу Фонсека, СПАЛ бош мураббийи Леонардо Семпличи ва "Сампдория" устози Марко Жампаоло вариантларини ҳам кўриб чиқмоқда.
Қайд этиш лозим, олдинроқ мутахассис парижликларни мавсум сўнггига қадар бошқариши маълум қилинганди.
Фикрлар