
"Челси" футболчиси ўзини трансферга қўйишни сўрамоқда
Лондоннинг "Челси" клуби вингери Каллум Хадсон-Одои жамоа раҳбариятидан ўзини трансферга қўйишни сўради. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бероқда.
Энди “аристократлар” 18 ёшли англиялик футболчини унга жиддий харидор бўлаётган “Бавария”га сотишга мажбур бўлишади. Мюнхенликлар эса Хадсон-Одои учун 46 млн евро таклиф қилишмоқда.
Маълумот учун, Хадсон-Одои жорий мавсум АПЛда 3та ўйинда иштирок этди.
Фикрлар