"Челси" футболчиси фаолиятини "Бавария"да давом эттирмоқчи

  • 17 январь, 2019, 19:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби Каллум Хадсон-Одои фаолиятини "Бавария"да давом эттиришни хоҳламоқда. Бу ҳақда Sky Sport Germany нашри хабар бермоқда.

Tecno

Ўз навбатида “аристократлар” 18 ёшли футболчини жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қилишмоқда. Бироқ, у лондонликлар билан шартномани узайтиришни истамаяпти. Хадсон-Одои келажагини “Бавария”да кўрмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, мюнхенликлар бундан аввал бир неча бор Хадсон-Одои учун “Челси”га 39 млн евролик таклиф юборишди. Бироқ, якунда рад жавобини олишди.

Маълумот учун, Хадсон-Одои жорий мавсум лондонликлар сафида жами 2та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!