“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” превью

CHERY AUTO

 

Tecno

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган учрашувларнинг бирида “Бунёдкор”  ва “Қўқон-1912” клублари Тошкентда тўқнаш келишади. “Қўқон-1912” матбуот хизмати мазкур ўйинга оид статистик маълумотлани тақдим қилди.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар Олий лигада бугунга қадар тўрт марта рўбару келишган. Учршувларнинг барчасида “Бунёдкор” ғалабага эришган. Ҳозирга қадар қўқонликлар гол ура олмаган клуб – “Бунёдкор” бўлиб турибди. Тўртта учрашувдан бери “Қўқон-1912” вакиллари “Бунёдкор” дарвозасига йўл топа олишмаяпти.

“Қўқон-1912” чемпионатни юқори суратда давом эттирмоқда. Нўъмон Ҳасанов шогирдларининг чемпионат доирасидаги мағлубиятсиз серияси 100 кундан ошганини эътироф этиш жоиз.

Тошкентдаги баҳсни Агишев  бошқаради

16 июнь куни бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашувини Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди. Бунгача ушбу ҳакам жамоамизнинг битта  учрашувида ишлаган. Агишев 14 апрель куни бўлиб ўтган “Машъал” – “Қўқон-1912” ўйинини бошқарган.

Бошланиш вақтлари

“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтадиган учрашув 16 июнь куни соат 19:00да старт олади. 15 июнь куни эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Ўринбосарлар баҳси соат 18:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!