“Бордо”нинг 21 ёшли футболчиси Европа грандлари эътиборига тушди

CHERY AUTO

 

Tecno

Франциянинг “Бордо” клуби ҳужумчиси Малком Европа грандлари эъиборига тушди. Бу ҳақда Англиянинг бир қатор нашрлари ва таблоидлари маълум қилмоқда.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, 21 ёшли футболчига “Ливерпуль” катта қизиқиш билдирган. Мерсисайдликлар мавсум якунида “Бордо” етакчисини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, “Бавария” ва ПСЖ ҳам ёш иқтидорга қизиқмоқда.

Жорий мавсумда бразилиялик футболчи Франция чемпионатида 33 учрашув ўтказиб, 10 та гол ва 6 та голга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!