"Бавария" 18 ёшли "Челси" футболчисини ўз сафида кўрмоқчи

  • 29 декабрь, 2018, 15:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Челси" вингери Каллум Хадсон-Одоини ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра немис гранди 18 ёшли англиялик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олмоқчи ва бунинг учун “аристократлар”га 14 млн евро тўлашга тайёр. Каллум учун шунингдек Бундеслиганинг бошқа бир гранди – “Боруссия” Дортмунд ҳам кураш олиб бормоқда.

Маълумот учун, Хадсон-Одои жорий мавсум “Челси” сафида жами 6та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!