"Барселона" скаутлари А Серия юлдузини кузатишмоқда

  • 22 октябрь, 2018, 21:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Каталониянинг "Барселона" клуби "Лацио" хавбеки Сергей Милинкович-Савич билан боғлиқ вазиятни синчковлик билан кузатмоқда. Бу ҳақда sport.es нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кўк-анор ранглилар” скаутлари 23 ёшли сербиялик футболчини кеча А Сериянинг “Парма”га қарши бўлиб ўтган баҳсида бевосита стадиондан туриб кузатишган.

Маълумот учун, Милинкович-Савичга шунингдек “Манчестер Юнайтед” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. У жорий мавсум “Лацио” сафида жами 10та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!