
“Барселона” Умтити масаласини тезроқ ҳал этмоқчи
Самуэль Умтити билан янги шартнома имзолаш – “Барселона”нинг асосий мақсади саналади.
Яқин вақт ичида томонлар ва уларнинг вакиллари ўзаро учрашадилар ва бу масалани ҳал этишади.
Маълумот учун, франциялик футболчининг амалдаги шартномаси 2021 йилда ниҳоясига етади. Унинг товон пули эса 60 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар