
"Барселона" Умтити билан шартномани узайтирмайди
“Барселона” ҳимоячиси Самюэль Умтити жамоани тарк этиши мумкин.
Каталонияликлар 24 ёшли футболчи билан янги шартнома бўйича музокаралар олиб боришмоқда, аммо клуб раҳбарияти ўйинчининг молиявий талабларини номақбул деб ҳисоблаяпти.
Умтити клубда Суарес ва Иньеста каби маош олишини хоҳлаяпти, бироқ “қўқ-анор ранглилар” ушбу илтимосни қондира олишга футболчи нолойиқ эканлигини таъкидлаб ўтишган. Бу ҳақида Sport.es нашри хабар бермоқда.
Франциялик ҳимоячига Моуриньо бошчилигидаги “Манчестер Юнайтед” катта қизиқиш билдирмоқда. Маълумки Жозе бир-неча бор ушбу қизиқиш борасида Самюэль билан суҳбат олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, Умтитининг каталонияликлар билан шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар