Зубайра Тухугов: "Жангларни соғиндим"
- 18-сентябр 2025, 11:57
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
UFC cобиқ жангчиси Зубайра Тухугов 3 октябрь куни Артём Лобовга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди.
"Мен шунчаки жанг қилмоқчи эдим. Жангларни соғиндим. PFL дан рақиб сўрагандим. Улар менга Артём Лобовни таклиф қилишди ва мен рози бўлдим", - деди россиялик.
Эслатиб ўтамиз, Зубайра ўзининг сўнгги бор 2023 йил 12 февраль куни "UFC 284" турнирида октагонга кўтарилиб, бразилиялик Элвис Бренердан ҳакамларнинг қарорига кўра мағлуб бўлганди. Унинг рекордида 20 ғалаба, 6 мағлубият ва 1 дуранг мавжуд.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ