"Ювентус" марокашлик футболчини ижара олиш бўйича келишувга эришди
- 23-январ, 01:40
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Туриннинг "Ювентус" жамоаси "Фенербахче" ҳужумчиси Юссеф Эн-Несирини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.
Манбаларга кўра, томонлар 28 ёшли футболчининг 5 миллион евро эвазига ижара асосида кўчиб ўтиши бўйича келишувга эришган. Битим шартларида футболчини кейинчалик 19 миллион евро ҳамда қўшимча 3 миллион евро бонуслар эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган. Бу ҳақда журналист Яғиз Сабунжўғлу хабар бермоқда.
Айни пайтда туринликлар марокашлик футболчининг шахсий қарорига жавоб кутмоқда.
Жорий мавсум Туркия чемпионати доирасида Эн-Несири 15 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол муаллифи бўлган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ