"Ювентус" клуби Маурицио Саррини бош мураббийликдан озод этди
- 8-август 2020, 17:16
- Bekzod Isayev
- 2
- Футбол
"Ювентус" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда италиялик журналист Фабризио Романо хабар берди.
Кўплаб нашрлар айнан Романога таяниб, Сарри лавозимини тарк этгани ҳақида ёзмоқда.
Ушбу истеъфога "Ювентус"нинг ЕЧЛда "Лион" тўсиғидан ўта олмагани сабаб бўлган. Аммо клуб мураббийнинг кетгани борасида ҳали расмий хабар бермади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ