Ҳусанов ўзидан тезкор футболчи номини айтди
- 10-апрел, 18:41
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов март ойида “Манчестер Сити”нинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Бу жорий мавсум ҳисобидан ўзбек футболчисининг клуб миқёсидаги иккинчи индивидуал совринидир. Абдуқодир январь ойида ҳам “шаҳарликлар”нинг энг зўр ўйинчиси сифатида эътироф этилган эди.
Умуман олганда, жорий мавсумдан бери “Манчестер Сити”нинг бошқа бирор футболчиси икки марта ой футболчиси бўла олгани йўқ. Бу индивидуал совринга август ойида Тижани Рейндерс, сентябрда Жереми Доку, октябрда Эрлинг Холанд, ноябрда Фил Фоден, декабрда Райан Шерки ва февралда Нико О’Райли эга чиққан.
Абдуқодир Ҳусанов март ойининг энг зўр футболчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровномада “Олтин тўп” соҳиби Родри ва Жереми Докуни ортда қолдирди. Легионеримиз ушбу совринни қўлга киритганидан кейин клуб матбуот хизматига қисқа интервью берди.
Sports.uz портали ушбу интервьюни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.
- Абдуқодир, табриклаймиз, сен март ойида “Этихад”нинг энг яхши футболчиси бўлдинг. Ҳис-тўйғуларинг қандай бўлди?
- Ҳа, ҳаммаси яхши, раҳмат.
- Биринчи савол: жамоадаги энг яқин дўстинг ким?
- Ҳаммаси.
- Манчестердаги об-ҳаво ҳақида нима дейсан?
- Ёмон эмас.
- Ҳаётингда ким сени илҳомлантиради?
- Оилам.
- “Манчестер Сити” билан илк совринни қўлга киритганингда қандай ҳиссиёт бўлди?
- Жуда ажойиб, жуда хурсандман.
- Ким тезроқ: Ҳусановми ёки Доку?
- Билмайман. Ўйлашимча, Доку.
- Футболдан ташқари нима билан шуғулланасан?
- FIFA ўйнайман.
- Бу мавсумда сен учун энг муҳим лаҳза қайси бўлди?
- Англия лигаси кубогидаги ғалаба.
22 ёшли Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсум “Манчестер Сити”нинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди. У Хосеп Гвардиола жамоасида барча турнирларда ўттизта учрашувда иштирок этди. Ҳусанов бу баҳсларнинг аксариятида бошланғич таркибдан жой олган.
Ҳусанов қўлдан чиқди, кўзингиз қаерда эди?
Ниҳоят танқидчилар ҳам Ҳусановнинг кимлигини тушуниб етди
Ана холос: Ҳусановга Хаби Алонсо устозлик қилиши мумкин
Европада яна Ҳусановга эътибор қаратишди
Еврокубокда ўйнайдиган клуб ўзбек футболчиси трансферини эълон қилди