"Ювентус" ҳужумчи сотиб олади
- 6-январ 2023, 23:10
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Ювентус" Аркадиуш Миликни "Марсель"дан сотиб олиши кутиляпти.
Турин клуби 28 ёшли Польша терма жамоаси ҳужумчисини 7 миллион евро эвазига ўз таркибига қўшиб олмоқчи. 2 миллион евро бонус пули сифатида берилади.
"Юве" Аркидиушга 2026 йилгача мўлжалланган шартнома ҳамда 3 миллион евро бонус беришни режалаштирмоқда.
Милик жорий мавсум А Серия доирасида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол уришга муваффақ бўлган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ