Ёш хоккейчиларимиз жаҳон чемпионатини ажойиб ғалабалар билан бошлашди
- 4-март, 11:13
- Javohir Malikov
- 0
- Хоккей
Гонконгда хоккей бўйича У-18 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати III дивизион “А” гуруҳидан ўрин олган беллашувлар ўтказилмоқда. Унда қатнашаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 та йирик ғалабага эришди.
Дастлаб мезбонларни 6:2 ҳисобида мағлуб этган йигитларимиз 2-турда Янги Зеландияни 13:2 ҳисобида доғда қолдиришди. Ҳозирда ҳамюртларимиз 6 очко билан пешқадамлик қилишмоқда.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ