Ёш дзюдочиларимиз кучли учликда!
- 24-август, 14:15
- Javohir Malikov
- 0
- Дзюдо
Эквадорнинг Гуаякил шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатининг яккалик баҳслари якунланди. Мусобақанинг сўнгги кунида финалгача етиб борган ҳамюртимиз Жўрабек Эшпўлатов кумуш медалга сазовор бўлди.
Кумуш медал:
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов
Шу тариқа, дзюдочиларимиз яккалик баҳсларини 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза жами 6 та медал билан умумжамоа ҳисобида кучли учликда якунлашди. Барча ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медал:
-40 кг: Ирода Сирожиддинова
Кумуш медал:
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов
Бронза медал:
-55 кг: Бобур Юсупов
-73 кг: Беҳрузбек Усмонов
-44 кг: Алина Колючева
-48 кг: Чарос Ҳикматова
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ