Ёш бадминтончиларимиз Марказий Осиё чемпионатида 19 та медал жамғаришди
- 23-сентябр 2025, 16:21
- Oybek Yo’ldoshev
- 1
- Ўзбек спорти
Тошкент мезбонлик қилган бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионати якунига етди.
Маълум қилганимиздек, унда 7 мамлакатдан 97 нафар спортчи У15, У17 ва У23 ёш тоифаларида яккалик, жуфтлик, микст ва жамоавий дастурларда медаллар учун баҳс олиб боришди.
Якунда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 7 та кумуш ва 10 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Ушбу натижа билан спортчиларимиз медаллар жамғариш бўйича Эрондан кейин иккинчи ўринни эгаллашди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ