Ёрқин Назаров: "Жайхун яхши тайёрланган экан"
- 7-апрел, 13:29
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Про лиганинг илк турида "Каттақўрғон" жамоаси сафарда "Жайхун"ни 0:2 ҳисобида таслим қилди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар устози Ёрқин Назаров матбуот анжуманида қатнашди.
- Биринчи тур осон бўлмади. "Жайҳун" яхши тайёрланган экан. Шукр, ғалаба қозондик.
Чемпионат стартида босим бўлиши табиий. Лекин таркибимизда тажрибали ўйинчилар кўплиги сабаб бу унчалик сезилмади. Биринчи бўлимда вазиятлар кўп бўлмади. Ҳар икки жамоа танаффусдан кейин очиқ футбол кўрсатди ва йигитлар хотиржамликни сақлашди.
Рақиб яхши даражадаги футболчиларга эгалиги кўриниб турибди. Менга ёқди. Ҳали кўп рақибларни қийнаб қўйишса керак.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ