Йигирма бир ёшли боксчи яна чемпионлик камари учун жанг қилади!
- 6-октябр, 11:57
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Машҳур промоутер Френк Уоррен 21 ёшли британиялик Мозес Итауманинг фаолиятидаги илк мағлубиятдан сўнг рингга қайтиш муддатини маълум қилди.
"Мозес январь ойида қайтади. Агар келишувга эриша олсак, у тез орада яна чемпионлик унвони учун курашади", - деди Уоррен "PlayBook Boxing" You Tube каналида.
Эслатиб ўтамиз, Итаума 29 август куни IBF камари учун жангда Филип Хрговичдан техник нокаут эвазига мағлуб бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ