Ярим енгил вазнда тарихдаги энг зўр ММА жангчиси ким?
- 11-июн, 17:47
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
Енгил вазн тоифасидаги амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия 66 кг да тарихдаги энг буюк жангчи кимлигини айтди.
"Волкановскини жуда ҳурмат қиламан. У ажойиб йигит. Шахсан мен учун Александр ярим енгил вазнда тарихдаги энг зўр жангчи ва у билан октагонда беллашганимдан жуда хурсандман. Бу мен учун фахр", – деди Илия.
Маълумот учун, Волкановскини UFC да фақат Ислом Махачев ва Топурия мағлуб этишни уддалаган холос. Мазкур промоушендаги қолган барча жангларида Александр рақибларини ер тишлатган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ