Яна бир суперфутболчи “Сити”га ўтишга қарор қилди
- 31-август, 15:00
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Ливерпуль” ҳужумкор футболчиси Коди Гакпо фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттиришга қарор қилди.
Жорий ёзда “Ливерпуль”ни тарк этишга мойиллик билдирган Гакпога “Манчестер Сити” ва “Тоттенхэм” жиддий қизиқиш билдирган эди. Бироқ Гакпо “шпорлар” таклифини рад этиб, “шаҳарликлар” вариантини танлади.
The Athletic нашри маълумотига кўра, ҳозир барча томонлар Гакпонинг трансферини келишиш устида ишламоқда. Бу трансфер “Сити”га Савио ва Умар Мармушнинг кетишидан кейин ҳужумдаги йўқотишларни қоплашга ёрдам беради.
Гакпо 2023 йил январь ойида ПСВдан “Ливерпуль”га 44 миллион фунт стерлингга трансфер қилинган эди. Шундан бери Коди “қизиллар” сафидаги 180 та ўйинда 50 та гол урган ва 23 та голли узатмани амалга оширган.
Гакпо янги мавсум Премьер-лигасининг дастлабки икки учрашувида ҳам асосий таркибда майдонга тушди. Бироқ ҳозир “Ливерпуль” ПСЖ ҳужумчиси Брадли Барколани сотиб олаётгани сабабли, 27 ёшли нидерландиялик футболчини қўйиб юбориши кутиляпти.