Яна бир кумуш медални қўлга киритдик!
- 11-ноябр 2025, 21:34
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Сув спорти
Хабарингиз бор, Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Маҳоратли сузувчимиз Иля Сибирсев мазкур мусобақада яна бир медални нақд қилди. 200 метрга эркин усулда сузиш дастурида қатнашган ҳамюртимиз 1:50.04 дақиқа билан маррага иккинчи бўлиб келди ва кумуш медал билан тақдирланди.
Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ