ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида «Барселона»ни таслим этди, «Манчестер Сити» эса АЕКни йирик ҳисобда мағлуб қилди

ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида «Барселона»ни таслим этди, «Манчестер Сити» эса АЕКни йирик ҳисобда мағлуб қилди

  • 21-октябр, 01:59
  • 0
  • Футбол

ЕЧЛнинг 3-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

ПСЖ ўз уйида «Барселона»ни қабул қилиб, 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Парижликлар сафида голларни Дезире Дуэ, Люка Эрнандес, Витинья ва Фабиан Руис киритди. Каталонияликларнинг икки жавоб голига эса Хави Эспарт ва Ламин Ямал муаллифлик қилди. Шу тариқа, Луис Энрике шогирдларининг очколари сони 9 тага етди.

Турнинг яна бир баҳсида «Манчестер Сити» АЕК жамоасини йирик 5:1 ҳисобида таслим қилди. «Шаҳарликлар» таркибида Фил Фоден хет-трик қайд этган бўлса, Раян Шерки ва Эллиот Андерсон ҳам ўз номларини таблога ёздириб қўйди.

Лига чемпионов
Пари Сен-ЖерменПари Сен-Жермен
vs
Paris Saint Germain won after full-time.
ФК БарселонаФК Барселона

Лига чемпионов
Манчестер СитиМанчестер Сити
vs
Manchester City won after full-time.
АОК АфиныАОК Афины

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ