"Сатурн", Самандар Реимбаев ва Бобур Абдулазизовга нисбатан интизомий чора қўлланилиши мумкин!
- 21-октябр, 17:20
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси шартнома мажбуриятларига риоя этиш, спорт этикаси ва профессионал спортдаги интизом масалалари юзасидан расмий позициясини билдиради.

"Самандар "Танк" Реимбаев, Оғабек "Сатурн" Абдумуминов ва Бобур Абдулазизовга нисбатан шартнома мажбуриятларини бузиш ҳамда спорт этикаси қоидаларига риоя қилмаслик юзасидан расмий баёнот:
Мазкур спортчиларни мушт жанги ва профессионал бокс мусобақаларида иштирок этишдан интизомий четлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Nomad лигаси билан Ўзбекистон ҳудудида мусобақалар ташкил этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликни вақтинча тўхтатиш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда. Федерация тегишли материалларни компонент спорт ташкилотлари, тартибга солувчи органлар ва бошқа ваколатли ташкилотларга ҳуқуқий ва интизомий баҳолаш учун тақдим этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади", - дейилади баёнотда.