Яна бир боксчимизнинг ғалабаси "ўғирланди"!
- 27-сентябр, 11:04
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, айни пайтда Аичи-Нагоя шаҳрида Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
-54 кг вазндаги боксчимиз Нигина Ўктамова чорак финалда таиландлик Натнича Чонгпронгкланг қарши баҳс олиб борди. Жанг жуда муросасиз тарзда ўтди. Ўктамова фаол ва зарбалар сони бўйича ҳам устунлик қилди. Боз устига рақибасидан 3 раундда очко ҳам олиб ташланди. Аммо ғалаба Таиланд вакиласига келди. Якуний ҳисоб 2:3. Шу тариқа Ўктамова чорак финалда ўз юришини тўхтатди. Негадир таиландликларга қарши баҳслар “оғир”кечяпти. Кеча Самандар Олимовнинг ҳам ғалабаси “ўғирланган” эди.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир ҳамюртимиз Навбаҳор Ҳамидова ва Парвеен (Ҳиндистон) қарама-қаршилиги кутиб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ