Ямал Ла Лигада энг кўп муваффақиятли дриблинг амалга оширган футболчига айланди
- 21-июн 2025, 08:02
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Барселона"нинг 17 ёшли вингери Ламин Ямал жорий мавсум Ла Лиганинг энг яхши дриблингчиси бўлди. У Испания чемпионатида 161 марта рақибларини доғда қолдириб, муваффақиятли алдаб ўтган.
Қолган ўринлардаги футболчилар:
Доди Лукебакио ("Севилья") – 84
Килиан Мбаппе ("Реал") – 83
Винисиус Жуниор ("Реал") – 82
Андрей Рациу ("Райо Вальекано") – 76
Такефуса Кубо ("Реал Сосьедад") – 75
Ямал рақибларидан икки баробарга яқин кўп дриблинг қилган ҳолда, чемпионатда бу борада мутлақ етакчи бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ