Хорижда тўп тепган "Пахтакор" футболчиси ортга қайтди (фото)

Хорижда тўп тепган "Пахтакор" футболчиси ортга қайтди (фото)

Қатарнинг "Ал-Сайлия" жамоаси сафида ижара асосида ҳаракат қилган "Пахтакор" футболчиси Достон Ҳамдамов "шерлар" таркибига қайтди. 

"Пахтакор" клуби матбуот хизмати машғулотлардан тақдим этган суратларда Ҳамдамовни ҳам кўриш мумкин. Достон қатарликларга мавсум сўнгига қадар ижарага берилганди.

dosyaaa_1

Маълумот учун, Қатар юлдузлар лигаси ўтиш ўйинида "Ал-Сайлия" "Ал-Ҳор"ни 3:2 ҳисобида енгиб, Лигада қолиш вазифасини уддалаганди. 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ