Холдоровда бронза, Музаффаров эса финалга йўл олди!

Холдоровда бронза, Музаффаров эса финалга йўл олди!

  • 23-июл, 21:12
  • 0
  • Бокс

Ереван шаҳрида давом этаётган, “Erevan Mayor Cup” халқаро турнири -55 кг вазн тоифаси ярим финал жангида Шаҳзод Музаффаров мезбонлар вакили Сурен Рубинянга қарши рингга кўтарилди. Бутун жанг мобайнида катта устунликка эришган Музаффаров 5:0 ҳисобида ғалабага эришиб, финалга йўл олди. 

-70 кг вазн тоифаси ярим финалида Иқболжон Холдоров арманистонлик Хурутюн Хакобкохянга қарши баҳс юритди. Қизиқарли кечган баҳсда бироз мезбонлик фактори роль ўйнади ва якунда 2:3 ҳисобида вакилимиз имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа Холдоров турнирнинг бронза медалига сазовор бўлди. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ