Xоланд оёғидаги жароҳатни кўрсатди
- 9-март, 00:02
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ижтимоий тармоқларда оёғидаги жароҳатни намойиш қилди.
Футболчи жойлаган суратда унинг болдир қисмида кесик борлиги кўриниб турибди. Кўринишидан, ушбу жароҳат бутса тишлари орқали етказилган.
Холанд бу жароҳатни ким етказганини ҳам ҳазиломуз тарзда кўрсатиб ўтди. "Раҳмат, Матео Ковачич", — деб ёзди норвегиялик ҳужумчи, ёнида бош бармоқ кўтарилган ишорани қўшган ҳолда.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни "Манчестер Сити" Англия кубоги 1/8 финалида меҳмонда "Ньюкасл"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Эрлинг Xоланд ушбу ўйин учун жамоа қайдномасига киритилмаган.
Маълум бўлишича, норвегиялик футболчига бош мураббий Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси учрашуви олдидан дам берган.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ