Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси юртимизга қайтишди
- 10-март, 12:27
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Ўзбек спорти
Жорий йилнинг 2-8-март кунлари Гонконгда ўтказилган хоккей бўйича У18 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида жамоамиз 5 та ўйинда 5 та ғалабани қўлга киритиб, юқорироқ дивизион — IIB га йўлланмага эга бўлди.
Ҳал қилувчи шиддатли баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси Исроил жамоасини 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.
Бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида музаффар хоккейчиларимиз Спорт вазирлиги ҳамда мамлакат хоккей федерацияси мутасаддилари, спортчиларимизнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик иштирокида кутиб олинди ва уларга кейинги мусобақаларда муваффақият тилашди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ