Хасанбой Дўсматов Дубайда бокс академиясини ишга туширди
- 20-сентябр, 23:43
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Ҳамюртимиз, Олимпия чемпиони Хасанбой Дўсматов Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўзининг бокс академиясини очди.
Академиянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида у ерда фитнесс мутахассислари учун "UAE CPD" сертификатлаш дастурлари, техник бокс маҳоратини ошириш бўйича машғулотлар ҳамда халқаро стандартлар асосидаги мураббийлик тизими йўлга қўйилгани қайд этилган.
Маълумот учун, Хасанбой Дўсматов 2016 йилги Рио-де-Жанейро ва 2024 йилги Париж Олимпия ўйинлари чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, у жаҳон ва Осиё чемпионатларида ҳам бир неча бор шоҳсупага кўтарилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ