Харри Кейн "Боруссия Менхенгладбах"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
- 5-март, 17:08
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Xарри Кейн ўтган ҳафта "Боруссия Дортмунд" жамоасига қарши баҳсда (3:2) олган жароҳати сабабли эртанги "Боруссия Менхенгладбах"га қарши учрашувда иштирок этмайди.
"Бавария" ҳужумчиси сешанба куни жамоа машғулотларида қатнашмади. У ўша куни "Bild" нашрига берган изоҳида: "Жиддий ҳеч нарса йўқ, муаммо ҳам йўқ", — дея таъкидлаган эди.
Кейинги куни у машғулотларга қайтди, бироқ ҳали тўлиқ тикланиб улгурмаган.
"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани футболчининг сешанба куни "Аталанта"га қарши Чемпионлар лигаси ўйинида майдонга тушиш-тушмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Биз унинг ўйинга тайёр бўлишини кутяпмиз", — деди Компани.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ