Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида энг кўп медални қайси спорт турида қўлга киритганмиз?
- 21-сентябр, 18:08
- Javohir Malikov
- 0
- Дзюдо
Бундан аввалги XIX Осиё ўйинларига Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилган эди.
Ушбу нуфузли комплекс мусобақада дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича шу пайтгача ўтказилган барча Осиё ўйинларидаги ўз рекордини янгилаганди. Шу билан бирга айнан дзюдочиларимиз Ўзбекистон спорт делегациясига энг кўп - 9 та медаллар шодасини тақдим этганди.
Делегациямизнинг умумий медаллари тақсимотига назар ташласак, энг катта ҳисса айнан дзюдога тегишли. Учта олтин, 2 та кумуш, 4 бронза, жами 9 та медал — Ўзбекистон делегациясининг 71 та медалидан қарийб 13 фоизи дзюдочиларимиз ҳисобига тўғри келганди.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ