Хамзат Чимаевнинг мағлубиятига нима сабаб бўлди?
- 28-май, 09:32
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
Америкалик UFC жангчиси Стивен Томпсон БАА шарафини ҳимоя қилувчи ММА устаси Хамзат Чимаев нега Шон Стриклэнддан енгилганини айтди.
"Хамзат Стриклэндга қарши жангга етарлича тайёрланмаган бўлиши мумкин, чунки у машғулот йиғинининг кўп қисмини Россияда эмас, функционал тайёргарлик бўйича мураббий Сем Калавиттанинг гаражида ўтказди.
Чимаевнинг Дю Плессига қарши баҳсга тайёргарлигини кўрганимда, у Доғистон ёки унинг яқинида кўп машқ қилганини эслайман. Лекин бу сафар ундай бўлмади.
Хамзат Шон билан тўқнашувга енгилтаклик билан ёндашди, демоқчи эмасман, лекин у баҳс бунчалик оғир бўлишини кутмагани аниқ. Шунингдек, албатта, Шонга ҳам тан бериш керак - у ажойиб жанг ўтказди", – деди Томпсон "MMA Full Mount" подкастида.
Эслатиб ўтамиз, "UFC 328" турнирида Чимаев очколар эвазига Стриклэнддан мағлубиятга учради ва ўрта вазндаги чемпионлик камарини бой бериб қўйди.