Хамзат Чимаев ва Хабиб Нурмагомедов ўртасидаги муносабатлар чиндан ҳам ёмонми?

Хамзат Чимаев ва Хабиб Нурмагомедов ўртасидаги муносабатлар чиндан ҳам ёмонми?

  • 17-апрел, 13:09
  • 0
  • MMA

Ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Хамзат Чимаев ММА афсонаси Хабиб Нурмагомедов билан муносабатлари ҳақида гапирди.

"Биз Хабибга ҳавас қилиб улғайганмиз. У тарихдаги энг буюк жангчилардан бири. Одамлар мен ва Хабиб ўртасида қандайдир муаммо бор, деб ўйлайди, бироқ бу ҳақиқат эмас. Нурмагомедов – менинг мусулмон акам. У ҳам мен каби камбағал қишлоқдан чиқиб, мана шундай катта натижаларга еришган", – дея чемпионнинг сўзларини келтирди "The Fight Fantastic".

Эслатиб ўтамиз, Чимаев навбатдаги жангини 10 май куни "UFC 328" турнирида америкалик Шон Стриклендга қарши ўтказади.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ