Хаби Алонсон “Челси”нинг уч футболчисидан тўлиқ воз кечди
- 27-июн, 09:31
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Football Insider нашри маълумотига кўра, ижарадан қайтган уч нафар футболчи — Аксель Дисаси, Тайрик Жорж ва Давид Датро Фофана жорий ёзда “Челси”ни бутунлай тарк этади.
Уларнинг ҳар бири фаолиятини бошқа клубда давом эттириш имкониятини кўриб чиқмоқда. “Челси” эса ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар учала футболчи ҳам жамоани тарк этишини кутмоқда.
Аксель Дисаси ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида “Вест Хэм”да ўтказди ва жамоа Чемпионшипга тушиб кетганига қарамай, яхши ўйин намойиш қилди.
Тайрик Жорж эса қисқа муддатли ижара давомида “Эвертон”да ўзини кўрсата олмади. Шу сабабли клуб уни сотиб олиш бандини фаоллаштириши кутилмаяпти.
Давид Датро Фофана эса “Челси” хўжайинларига қарашли “Страсбург” клубида асосий таркибдан жой ололмади. Шунинг учун клуб унга ҳам доимий трансферга кетиш учун рухсат бермоқчи.
Бош мураббий Хаби Алонсо ёзда бир қатор ортиқча футболчилар билан хайрлашишига тўғри келади. Чунки “Челси” Европа мусобақаларида иштирок этмайдиган ноёб мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.
Ҳозирча ушбу футболчилар қачон клубни тарк этиши аниқ эмас. Бироқ август ойи охирига қадар уларнинг барчаси “Челси№ сафида бўлмаслиги кутилмоқда.
Шунингдек, агар клуб ёз давомида кераксиз футболчиларнинг аксарияти билан хайрлаша олмаса, Хаби Алонсо янги трансферлардан ташқари ҳаддан ташқари кенгайган таркиб билан ишлашга мажбур бўлади.