Хаби Алонсо “Челси”ни нега танлаганини тушунтирди
- 6-август, 11:15
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
“Челси” бош мураббийи Хаби Алонсо нима учун Лондон клубида ишлашга рози бўлганини изоҳлади.
Ўтган мавсум сўнгги қисмини муваффақиятсиз ўтказган “Челси” Премьер-лигада 10-ўринни эгаллади ва еврокубокларга йўлланма ололмади.
Бироқ бу ҳолат Алонсони қўрқитмади. Испаниялик мутахассис клубда катта салоҳият борлигини кўрган ва уни очишни мақсад қилган.
- Мен бу вақт клуб учун ҳам, мен учун ҳам энг тўғри пайт эканини кўрдим. Бу яхши имконият эди. Жамоа яқин вақтларда ёмон ўйнамаган, вазият эса мавсум охиридагидек оғир эмасди.
Бу ерда ўсиш учун катта имконият бор. Бу қанча вақт олишини кейин кўрамиз. Биз аллақачон ўзгаришларни бошладик, таркибни таҳлил қиляпмиз ва келажак ҳақида ўйлаяпмиз. Бу жараён давом этмоқда.
Мен бу ерда мураббий сифатида ишлашдан завқ олишимга ишондим, - деди Хаби Алонсо Football.London нашрига.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ