
- #Профессионал бокс
- #Шаҳрам Ғиёсов
- #Муроджон Аҳмадалиев
- #Исроил Мадримов
- #Ҳасанбой Дўсматов
- #Бектемир Мелиқўзиев
WBA рейтинги янгиланди. Боксчиларимиз...
- 3-январ 2025, 11:25
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) январь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.
Ушбу рейтингдан 6 боксчимиз ўрин олган бўлиб, Муроджон Аҳмадалиев вақтинчалик чемпион сифатида қайд этилган. Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Рейтингдаги боксчиларимиз:
Ҳасанбой Дўсматов - (минимал вазн) 1-ўрин (ўтган ойда ҳам 1-ўрин;)
Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярименгил вазн) - вақтинчалик чемпион;
Отабек Холматов (ярименгил вазн) - ўтган ойдаги сингари 4-ўрин;
Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн) - ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;
Исроил Мадримов (суперярим ўрта вазн) - 4-ўрин (ўтган ойда ҳам 4-ўринда эди);
Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн) - 3-ўрин (ўтган ой ҳам 3-ўринда эди).
Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар берди.